Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

назаридан ҳаётий масаладир. Шунингдек, ривожланмаган давлатлар ядро қуролига эришмаслигида биз учун ҳаётий манфаат бор. Қўшма штатлар ўз манфаатларига қарши бўлган таҳдидни қайтариш учун қуролли кучдан ўзга воситага эга эмас… Исроил ва Жанубий Корея каби таҳдид қилинаётган демократик давлатларни ҳимоя қилиш учун - лозим топилса - биз ҳарбий кучни ишга солишга тайёрмиз».

 

  • 1980 йил 23 январ куни президент Картер Америка конгресси олдида президентларнинг анъанавий «Бирлик давлати» нутқини тақдим этиб, жумладан шундай деган эди: «Бизнинг мавқеимиз жудаям аниқ. Хорижий кучлар томонидан Кўрфаз минтақаси устидан ўз назоратини ўрнатишга бўлган уриниш Қўшма штатларнинг ҳаётий манфаатларига уюштирилган ҳужум, деб эътибор қилинади. Бундай тажовуз лозим топилган ҳар қандай восита, шу жумладан ҳарбий кучни ишга солиш билан ҳам тўсилади».
  • 1990 йил 2 ноябрда Генри Киссинжер «Едиот Ахронот» рўзномасида «Эй Америка, яқинда тўхтатиб турувчи кучдан маҳрум бўласан» сарлавҳаси остида бир мақола чоп этиб, жумладан шундай деди: «Ҳарбий воситани ишга солиш, шубҳасиз, қийин ва оғир ишдир. У Исломий юртларда намойишлар тўлқинини келтириб чиқариб, террористик ҳужумларга янгидан туртки бериши мумкин. Лекин бу хавфлар Америка ожизлигининг белгилари бора-бора минтақадаги мўътадил ҳукуматларнинг емирилиши, қарама-қаршилик даражаси ортиб бориши ва барча тузумларнинг тугашига олиб борувчи шафқатсиз кураш хавфлари билан солиштириб кўрилиши лозим».
  • 2001 йил 18 сентябрда интернетдаги «Америкаликлар» саҳифасида Франциянинг «Ле Фигаро» рўзномаси собиқ президент Никсоннинг маслаҳатчиси, собиқ мудофаа вазири, ҳозирда халқаро ва стратегик тадқиқотлар марказида маслаҳатчи бўлиб ишлаётган Жеймс Шлезингер билан ўтказган учрашуви тафсилотлари чоп этилди. Шлезингер жумладан шундай дейди: «Бу тармоқлар (террористик ташкилотлар)ни томири билан қўпориб ташлашга узоқ вақт керак бўлади, чунки улар эгаллаган мавқеларидан келиб чиққан кучли ундовчи омилга эгадир».

 

«Ал-Жазира» телеканали уюштирган «Асрнинг биринчи уруши» дастурида дастур муаллифи Генри Киссинжер «Вашингтон пост» рўзномасида чоп этган «Қасоснинг ўзи кифоя эмас» сарлавҳали мақоласида шундай деганини келтиради: «Содир этилган ҳужумга ушбу

 

41-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54